Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга ҳарбийлар жалб қилинди

25 март куни 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темирйўл орқали Қозоғистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига олиб келинди.

Ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимовнинг маълум қилишича, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ҳамюртларимиз қисқа фурсатда Самарқанд шаҳрида ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилди.

30 га яқин шифокор томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дизенфекция қилинган шинам хоналарга жойлаштирилди.

Карантиндаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруллик қўриқлови ташкил этилди.