Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кучли ёмғир Грузиядаги қишлоқни сувга чўктириб юбораёзди

Кучли ёмғир Грузиядаги бир неча қишлоқни сувга чўктириб юбораёзди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Мамлакатда кучли ёмғир ёғиши натижасида уч дарё ўз ўзанидан чиқиб, уйларнинг ертўласини сувга тўлдирган, боғлар, узумзорларни хароб аҳволга келтирган.

Қутқарувчилар тинмай қидирув-қутқарув ишларини олиб боришмоқда. Табиий офат натижасида ҳеч ким қурбон бўлмаган.