Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонлик йигит ЙТҲга учраган одамларни қутқаргани учун мукофотланди

Перм ўлкаси губернатори Максим Решетников Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ЙТҲга учраган автобусдан одамларни қутқаргани учун мукофот берди, деб ёзмоқда Sputnik.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Перм шаҳрида 53-сонли йўналишли автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган, 1 киши қурбон бўлган 32 киши жароҳатланган эди.

ЙТҲ оқибатида автобус эшиклари очилмай қолган. Воқеа гувоҳи бўлган Данил орқа ойнани синдириб автобус ичига кирган ва одамларни олиб чиқиб уларга тиббий ёрдам кўрсатган.

Вилоят раҳбари Данилга миннатдорлик хати, боксчилар қўлқопи топширган. Решетников ёш йигитнинг жасурлиги учун миннатдорлик билдирган.

"Данил фавқулодда вазият юз берган жойда иккиланмасдан тез ёрдам келгунига қадар жароҳат олганларга ёрдам кўрсатишни бошлаган”, - деди губернатор.

Шунингдек вилоят ҳукумати ёш йигитга Россия фуқаролигини олишда ёрдам кўрсатишини хабар қилган.