Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган ёки қамоққа олинган шахс оқланганидан кейин ўз ишига тикланиши лозим

Қонунга хилоф равишда ҳукм қилингани, тиббий муассасага жойлаштирилгани, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани, ушлаб турилгани туфайли ишдан озод қилинган шахс ноқонуний жазолангани исботланиб озод қилинганидан сўнг, олдин ишлаган ишига (лавозимига) тикланиши лозим.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот канали хабар бераяпти.

Агар, ноқонуний жазога тортилган шахс ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилот тугатилган тақдирда унга аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши лозим.