Самарқандда алимент тўламаган онага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
- 17.02.2020 14:15
- 271
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида истиқомат қилувчи Г.Ш. исмли фуқаро икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент пулини ўз вақтида тўлай олмай 6 суткага қамалди.
Аниқланишича, она 2019 йилнинг март ойидан шу кунга қадар икки фарзанди учун 6 266 484 сўм миқдорида алимент пули тўлаши керак бўлган.
Фуқаро Г.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли, деб топилган ва унга нисбатан 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, маъмурий қамоқда сақланган ҳар бир куни учун давлатга энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизидан тўлаб бориши белгиланган.
Теглар:
алимент пули
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пираха - ҳеч қачон ухламайдиган қабила
- Кеча, 18:49
- Ўқинг, қизиқ!
Ерга меҳр берганлар – эл эъзозида
- Кеча, 16:28
- Қишлоқ хўжалиги