Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Туркманэнерго” мамлакатимизга электр энергияси беришни бошлади

Мамлакатимизга Туркманистондан 500 кВли ҳаво тармоғи орқали электр энергия импортига старт берилди. Бу ҳақда Xabardor.uz хабар берди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019–2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан эришилган келишувга биноан амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жорий йил 29 ноябрда берган расмий баёнотига кўра, ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 1 декабридан мамлакатимиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайиши маълум қилинган эди.