Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уйида қулфланиб қолган икки бола қутқарилди

ФВВ хабарига кўра, Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига Термиз шаҳар Фаровон массивида истиқомат қилувчи Й.С.дан мурожаат келиб тушган.

Унга кўра, фуқаро хонадонининг эшиги ичкаридан қулфланиб қолганлиги ва икки нафар ёш болалар ёлғиз қолиб кетганлиги боис ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг навбатчи гуруҳ зудлик билан воқеа жойига етиб боришади.

Қутқарувчиларнинг самарали хатти-ҳаракати натижасида уй эшиги очиб берилиб, фуқаронинг 8 ёшли Е.Н. ва унинг укаси 5 ёшли Е.М. ота-онасига соғ-саломат топширилган.