Карантин қоидалари Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмасига тегишли эмасми?
- 08.07.2020 19:10
- 400
- Саломатлик
Яна шу гап, ниқоблар иякда, автомобиль эгалари салони тўла одам бўлса-да, ниқобни ҳам худди хавфсизлик камари сингари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини кўргандагина тақилади. Хизмат сафари билан Оқдарё туманига борганимизда яна беихтиёр карантин қоидаларига нечоғлик амал қилинаётганига кўз тушаверади. Кўчада одамлар унчалик гавжум бўлмаса-да, аммо одамлар вирус гўё бизга етиб келмагандай, бемалол, ниқобларини тушириб юришларига гувоҳ бўламиз.
Оқдарё тумани тиббиёт бирлашмасига карантин қоидалари эса умуман тегишли эмасдай. Лойиш шаҳарчасидаги туман тиббиёт бирлашмасида жойлашган болалар, неврология, терапия бўлимларига бемалол кириш мумкин. Дезинфекцион туннелнинг ўзи йўқ. Ҳеч ким ҳароратингизни ҳам ўлчамайди, қўлларга антисептик воситалар суришга ҳам биров ҳафсала қилгани йўқ.
Тиббиёт муассасасидаки, аҳвол шундай бўлса, бошқа ташкилотлардан нимани кутасиз?!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Темир хотин”дан “Масхарабоз”гача
- Бугун, 18:38
- Мутолаа
“Ҳам саёҳат қиляпмиз, ҳам тарихни ўрганяпмиз”
- Бугун, 18:02
- Самарқанд
“Динамо” Вадим Абрамов билан шартномани узайтирди
- Бугун, 17:56
- Спорт