1 апрель – Кулги ва ҳазил куни
Гюгони “Қалам савдогари” дейишди...
Юз йил яшаган француз ёзувчиси Бернар Фонтенелга шифокор “қаҳва - бу заҳар”, деб айтди.
- Фикрингизга тўлиқ қўшиламан, доктор, - деди Фонтенель, - кўриб турганингиздек, бу заҳар жуда ҳам секин таъсир қилар экан. Мен уни деярли тўқсон йилдан бери ичаман...
***
Буюк Британия қироли Генрих-IV унчалик яхши обрўга эга бўлмаган одамни рицарликка қабул қилаётган эди. Бағишланаётган киши бундай маросимда айтиладиган одатий иборани айта бошлади:
- Жаноб, мен бундай шарафга лойиқ эмасман... – қирол унинг гапини бўлди?
- Биламан, биламан, лекин қариндошларинг ва дўстларинг мени тинч қўймади.
***
Машҳур ёзувчи Бернард Шоу йўлда велосипедчи билан тўқнашди. Қўрқувга тушган велосипедчи ундан кечирим сўрай бошлади. Ёзувчи эса ғалати тарзда унга ҳамдардлик билдирди:
- Агар сиз мени босиб кетганингизда, - деди у, - сиз буюк Бернард Шоунинг қотили сифатида танилиб, номингизни ўлмасликка лойиқ қилган бўлардингиз.
***
Бир подшо зодагони оддий деҳқон ўғли буюк химик Ломоносов билан учрашганида уни масхара қилиб сўради:
- Айтингчи, қадрли дўстим, шоҳ саройига киришга қандай журъат этдингиз? Эҳтимол, сизнинг таниқли аждодларингиз бўлгандир?
- Менга аждодлар керак эмас, мен ўзим авлодларим учун таниқли аждодман, – жавоб берди Ломоносов.
***
Виктор Гюго чет элга кетаётиб ўзининг анкетасини тўлдираётган чегарачига ёзувчи эканлигини ва қалам орқали тирикчилик қилишини, бошқа аниқ даромад манбаларига эга эмаслигини тушунтира олмасди.
Ниҳоят, жандарм уни тушунганлигини айтди ва тегишли устунга Гюго даромад манбасини “Қалам савдогари” деб ёзиб қўйди.
***
Император Александр III даврида Орешкин исмли бир аскар подшо қовоқхонасида маст бўлиб, муштлашишни бошлади. Ўтирганлар императорнинг портретига ишора қилиб уни тинчлантирмоқчи бўлишга ҳаракат қилишди. Бунга қарата аскар айтди:
- Тупурдим ўша императорингизга!
У ҳибсга олиниб, императорни ҳақорат қилганлиги учун иш қўзғатилди.
Орешкиннинг иши билан танишган Александр бу воқеа бир чақага ҳам арзимаслигини тушунди ва папка устига ёзди: “Иш тўхтатилсин, Орешкин қўйиб юборилсин, бундан буён қовоқхоналарда менинг портретим осилмасин, мен ҳам Орешкинга тупурдим, унга айтилсин”.
***
Бир куни Рим императори Иосиф иккинчининг олдига бир аёл келиб ўзига ёмон муносабатда бўлган эридан ажрашиш учун рухсат сўради.
- Афсуски, бу менинг ишим эмас, - жавоб қилди император.
- У бир неча марта сизнинг шаънингизга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтишга журъат қилди.
- Афсуски бу сизнинг ишингиз эмас.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.