Абдулла Арипов истеъфога чиқишини эълон қилди. Ҳукумат таркиби қайтадан тайинланади
- 21.01.2020 09:32
- 1356
- Долзарб

Олий Мажлис Сенатининг 20 январь, душанба куни бўлиб ўтган биринчи ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттирди ва муҳокамага қўйди.
Сенаторлар ушбу аризани қабул қилди. Ҳукумат истеъфога чиқди.
Энди Ҳукумат таркиби қайтадан тайинланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сувалмаган қабр
- 23 дақиқа аввал
- Мутолаа
Нобель мукофоти совриндорлари ҳақида китоб нашр этилди
- 32 дақиқа аввал
- Таълим
Хўжа Исмоилми ёки Имом Ал-Бухорий?
- 3 соат аввал
- Мутолаа