Америкалик мутахассис "Онлайн мактаб"да инглиз тилидан дарс ўтади

«Онлайн мактаб» лойиҳасига энди хорижлик мутахассислар жалб этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу лойиҳа доирасида тасвирга олинаётган умумтаълим мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун инглиз тили дарсларини ўтишга маданият ва таълим масалалари бўйича америкалик котиб (атташе) таклиф этилди. Энди ўқувчиларда инглиз тилини хорижлик мутахассисдан ўрганиш имконияти пайдо бўлди.

Америкалик мутахассис ўқувчиларга тил ўрганишнинг осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашади. Бу эса ўз навбатида, уларнинг чет тилини ўзлаштиришларида ижобий самара беради.