АҚШда қор бўрони қурбонлари сони 37 кишига етди

Қўшма Штатларда содир бўлган қор бўрони камида 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Кеча кечқурун қурбонлар сони кескин ошди, тунда 26 киши вафот этгани маълум бўлди. Юз минглаб америкаликлар электрсиз қолди, деб ёзади CNN.

Миллий об-ҳаво хизмати маълумотига кўра, бўрон Нью-Йоркнинг Буффало шаҳрида энг кучли бўлган, у ерда 43 дюйм ёки бир метрга яқин қор тушган. Йўл ҳаракати ёпилган.

PowerOutage.us маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги 250 мингга яқин уй хўжаликлари ва корхоналар электр таъминотисиз қолган, уларнинг деярли ярми Мэн ва Нью-Йоркда. АҚШ аҳолиси кучли шамол ва изғирин ҳақида огоҳлантирилмоқда.