Биолог коронавирусга қарши эмлашда спиртли ичимликнинг таъсири ҳақида маълум қилди
Спиртли ичимликлар иммунитетни туширади. Шунинг учун спиртли ичимликларни истеъмол қилиш эмлаш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. "Лента.ру" билан суҳбатда ушбу фикрни биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (АҚШ) тизимли биология мактаби профессори, Россия Фанлар академияси Тиббий генетик тадқиқотлар марказининг бош илмий ходими Анча Баранова билдирди.
Биолог Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартлари ҳақида эслатди. Агар кунига 10 грамм тоза спиртга тенг миқдордаги спиртли ичимлик истеъмол қилинса, бу соғлиқ учун хавфли ҳисобланмайди. Лекин одамнинг вазни қанча кам бўлса, иммунитет тизимини сусайтириши учун оз алкоголь ҳам етарли. Ҳар қандай эмлаш самарадорлигини туширмаслик мақсадида ичиш ярамайди. Таъсири яхши бўлиши учун вакцинадан сўнг икки ой спиртли ичимлик ичмаган маъқул.
Бунгача COVID-19 га эмлашдан олдин спиртли ичимликларни ман этиш бўйича ўз тавсияларини шифокор ва телебошловчи Александр Мясников берган эди. У ҳар қандай дори-дармон қабул қилишда спиртли ичимликларнинг зарари ҳақида гапирди. Айниқса, эмлашдан бир кун олдин ва эмлангач, 42 кун спиртли ичимликлар истеъмол қилмаган яхши. Мясниковнинг таъкидлашича, вакцина қабул қилингандан сўнг айрим беморларда ножўя таъсир бўлиши мумкин. Уларни спиртли ичимлик билан кучайтирмаган маъқул.