Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дорихона раҳбари 22 миллион сўмлик савдоси чекланган “Тропикамид”ни сотаётган вақтида ушланди

Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан хусусий дорихона бошлиғи 22 миллион 500 минг сўмлик савдоси чекланган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дориларни қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида асли самарқандлик бўлган, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи, хусусий дорихона раҳбари ва шу билан бирга, Зангиота тумани тиббиёт коллежининг 3-босқич қўувчиси, 32 ёшли Озод Т. махсус харидорга ҳар бир донасини 150 минг сўмдан, жами 22 миллион 500 минг сўм пул эвазига 150 қути “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори моддасини сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ЖҚБ гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.