Дунёдаги ғалати музейлар ҳақида биласизми?

Дунёда турли хил экспонатлар, санъат асарлари ва асосан маданий қадриятларни намойиш этадиган кўплаб музейлар бор. Бироқ ноодатий музейлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда меҳмонлар оддий санъат асарларини эмас, ажиб нарсаларни топадилар. Бугун айнан шу музейлар ҳақида сўз юритамиз.

Шоколад музейи. Кёльн, Германия

Кёльнда “мазали” музей бор. У шоколад музейи. Экспозициялар европаликлар какао ловиясини қандай қилиб кашф этгани ва ундан нималар келиб чиққанлиги, фабрикаларда шоколад ишлаб чиқарилиши, унинг навлари ва ҳаттоки шоколаддан қандай идишлар тайёрлаш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Макаронлар музейи. Рим, Италия

Музей макарон, Рим, Италия

Рим макарон музейи нафақат ўз-ўзидан қизиқарли, балки машҳур таомлар ҳақида ғайриоддий маълумотлар билан ҳам ҳайратга солади. Бошқа янгиликлар билан бир қаторда меҳмонлар макаронлар италияликларнинг асосий ихтироси эмаслигини билиб олишади, чунки шунга ўхшаш таомлар бошқа халқларга ҳам маълум бўлган.

Аравалар музейи. Лиссабон

Лиссабонда бўлиб, Португалия пойтахтининг энг машҳур музейи – “Миллий аравалар музейи”га ташриф буюрмасликнинг иложи йўқ. У жойлашган бино 1787 йилда князь Хуан томонидан қурилган бўлиб, ушбу транспорт тарихи билан узвий боғлиқ. Музейда 70 аравадан иборат асосий кўргазмадан ташқари реставрация устахонаси, 330 кишига мўлжалланган аудитория, кутубхона, архив ва совғалар дўкони учун жой ажратилган.

Тирик капалаклар музейи. Санкт-Петербург

Ҳамма жойда учиб юрадиган чиройли капалаклар билан тўлдирилган бу ғайриоддий музейда меҳмонлар ўзини ҳақиқий тропик жаннатга тушгандай ҳис қилади. Бу ерда тропик иқлим сақланиб қолинган бўлиб, ҳарорат +28 даража, намлик эса 70 фоизга тенглаштирилган.

Фрагонар атирлари Музейи

Парижнинг турли музейлари орасида, эътирофга лойиқ яна бир, нисбатан ёш бўлган ажойиб музей бор. Париж марказида жойлашган Гранд Операдан унчалик узоқ бўлмаган масофада, Фрагонар фабрикаси атирлари музейи ташкил этилган. Мазкур музейда атир ишлаб чиқарилиши тарихи тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилади ва бу учун маблағ олинмайди. Шунингдек, у ерда, ўтган асрларда атир ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ускуналар мавжуд. Девор бўйлаб намуналар сақланадиган жавонларда, шиша идишларда турли намуналар териб қуйилган.

Ёлғон музейи. Германия

Германиянинг Кюриц шаҳридаги бу музей директори барча экспонатлар сохта эканлигини яширмайди. Ўтмишда у, айниқса, санъатда ҳақиқат ва ёлғоннинг чегараси жуда нозик, деб ҳисоблайдиган таниқли немис рассоми эди. Айнан шу фикр уни бу музейни яратишга ундади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.