Эркинжон ТУРДИМОВ: Муаммо ижроси юзасидан бир-биримизга баҳо беришдан тийилиб, бу баҳони одамлардан сўрашни ўрганайлик

- Бугунги куннинг раҳбари, мавқеи қанақа бўлишидан қатъий назар, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўтказаётган долзарб йиғилишлардан фақат вазифаларнигина белгилаб, ёзиб олмасдан, ана шу услубни ҳам ўзлаштириши лозим.
Биринчидан, аҳолини қийнаётган муаммолар ечими ҳақида ўйлашни.
Иккинчидан, одамларнинг бу ҳақдаги фикрини ўрганишни.
Учинчидан, ҳар қандай ҳолатни бориб, бевосита жойида аҳоли ва масъуллар билан биргаликда муҳокама қилишни.
Тўртинчидан, ушбу муаммони ўша ердаги мутасаддилар ва фаоллар билан бирга ҳал қилиш чораларини кўришни. Муаммоларни олдиндан кўра билишни ва бу ҳақда тегишли ташкилотларга аввалдан хабар қилишни.
Мутасаддиларга қилинган мурожаатнинг бажарилиш муддатини кутмасдан натижасини суриштириб туришни.
Ва ниҳоят, бешинчидан, жойлардаги муаммо ечими юзасидан белгиланган режа ёки топшириқнинг бажарилиш муддатини кутмасдан, ижро ҳолати бўйича вақти-вақти билан сўраб туришни.
Муаммо ижроси юзасидан бир-биримизга баҳо беришдан тийилиб, бу баҳони одамлардан сўрашни ўрганайлик.
Ушбу вазифаларга риоя этиш вилоятда барча тоифадаги раҳбарлар учун кундалик одатга айланиши лозим.