Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани тасдиқланди

Эрон COVID-19нинг иккинчи тўлқинига қарши курашмоқда. Бу ҳақда 15 июль куни мамлакат Президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

Бироз илгари Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб коронавирус сони ошиб бораётганлигига қарамасдан, ҳали ҳам биринчи тўлқинни бошидан ўтказаётганини таъкидлаган эди.

Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига кўра, февраль ойи сўнггида бошланиб апрель ойининг ўрталарига қадар давом этган биринчи тўлқин мамлакатнинг шимолий ва марказий қисмларини қуршаб олган. Ўз навбатида, иккинчи тўлқин жанубий ҳудудларга зарба бермоқда.

“Июнь ойининг ўрталарида, аниқроғи, 14 июндан бошлаб мамлакатнинг жанубий ва чегара ҳудудларида кузатилаётган иккинчи тўлқин бошланди. Иккинчи тўлқин биринчисидан кўра кучлироқ чиқди”, деди Руҳоний ҳукумат мажлисида қилган чиқишида.

- Биринчи тўлқин тугаганидан сўнг одамлар Эрон коронавирусдан ўтиб олди, деб ўйлади, - деди Руҳоний. - Мамлакатнинг келгуси ойда иккинчи тўлқиндан ҳам ўтиб олишига умид билдирди.