Европа давлатлари Россияни ДХР ва ЛХРни тан олишдан бош тортишга чақирди
Европанинг олти давлати Россияни Донецк ва Луганск халқ республикаларини (ДХР ва ЛХР) тан олмасликка чақирди. Бу ҳақда Франциянинг БМТдаги доимий вакили Никола де Ривер маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Франция, Германия, Ирландия, Эстония, Албания ва Норвегия ўзини ўзи эълон қилган республикаларни тан олишни рад этишга чақирувчи ҳужжатни имзолади. "Биз бундай ҳаракат Украина суверенитети, шунингдек ҳудудий яхлитлиги ва Минск келишувларининг руҳ ҳамда моҳиятини янада бузиши ҳақида огоҳлантирамиз", деди де Ривер.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам агар Россия ДХР ва ЛХРни тан олса, бу Украина суверенитетига салбий таъсир этади, деб айтган эди. Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳамкасби Владимир Путин ставкаларни ошириш учун шундай қадам ташлаши мумкинлигини айтди.
Давлат Думасининг ДХР ва ЛХРни тан олиш ҳақидаги таклифи 15 февраль куни келиб тушди: рейтинг овоз бериш чоғида депутатлар зудлик билан Россия президентига тегишли сўров билан мурожаат қилишга қарор қилишди. Парламент аъзоларининг сўзларига кўра, Донбассда 800 мингга яқин Россия фуқаролари бўлиб, Россия "Конституция бўйича" уларга ёрдам кўрсатишга мажбур.