Галактикада тўққизинчи сайёра борми?
Америкалик олимлар Майкл Браун ва Константин Батигин Нептун орқасида узоқ орбитада, қуёш атрофида яна бир сайёра – Қуёш системасидаги тўққизинчи сайёра айланаётгани ҳақидаги фаразни илгари сурди.
Аммо олис осмонда уни аниқлаш қийин. Негаки, ҳали бундай узоқ объектларни аниқлайдиган телескоплар яратилмаган. Агар фараз тўғри чиқса, айрим назарияларни қайта кўриб чиқишга тўғри келади.
Ҳозирча тўққизинчи сайёра аниқлангани йўқ. Бироқ ҳисоб-китоблар ишончли, шу боис илмий жамоатчилик Браун ва Батигин фаразини катта қизиқиш билан қабул қилишди.
"Тўққизинчи сайёра жойлашган ҳудудини аниқ айтиш мумкин", дейди фараз муаллифлари. У Сомон йўлида, юлдузлар юқори даражада тўпланган ҳудудда жуда заиф ёритилган.
Массасига қараганда тўққизинчи сайёра ердан анча катта ёки Нептундан кичик. Маълумки, Нептун Ердан 17,2 марта катта.
Ҳозир ҳамма умид LSST обсерваториясидан. У 2023 йил ишга тушади. Унинг ёрдамида ҳозирги телескоплар илғамайдиган олис объектлар, шу жумладан тўққизинчи сайёрани қидириш бошланади.
Т.Шомуродов тайёрлади.