Германияда аҳоли қалбаки вакцина билан эмланаётгани аниқланди
- 28.11.2021 14:19
- 30
- Хориж
Немис ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтган шанба куни Шлезвиг-Голштейндаги Любек аэропорти яқинида олиб борилаётган ноқонуний эмлашни тўхтатди. Аниқланишича, у ерда одамлар тасдиқланмаган вакцина билан эмланган, дейилади Любек полиция бошқармаси баёнотида.
Немис оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Любек аэропорти шифокор ва тадбиркор Уинфрид Штекерга тегишли бўлиб, у ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқарган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг баёнотига кўра, маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:00 да кичик аэропорт яқинида 80 га яқин одам тўпланган, вақт ўтиши билан вакцина қабул қилувчилар сони ортиб борган.
Аниқланишича, “эмлаш фойдаланиш учун рухсат этилмаган вакцина билан амалга оширилган”. Ҳатто бунинг учун махсус офис ҳам ташкил этилган.
Полиция содир бўлаётган воқеани тўхтатгунга қадар тахминан 50 киши ушбу вакцинани олиб улгурган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа