Ҳайкалтарош М.Герасимов реконструкциясида Соҳибқирон Амир Темур Турон миллатига мансублиги намоён бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Амир Темур мақбарасининг ўрганилиш тарихидан деб номланган кўргазма очилди.

Ундан Амир Темур ва унинг авлодлари ҳақида маълумотлар қолдирган тарихчилар Мирхонднинг “Жаннатбоғи” (1891 й.) ва Ибн Арабшоҳнинг “Темур ҳақида хабарларда тақдир ажойиботлари” (1868 й.) асарлари, XIX аср охири ва  XX аср бошларига тегишли Амир Темур мақбарасининг суратлари, 1941 йил олиб борилган экспедиясига оид  ҳужжатлар, Амир Темур ва Шохруҳ Мирзонинг гипсдан ишланган бюсти, мақбаранинг эшиги ҳамда арча ёғочидан ясалган Амир Темур тобути каби ноёб экспонатлар жой олган.

- Экспозицияси кичик жойда ташкил этилгани билан, мазмун жиҳатдан жуда бой, - дейди Нўъмон Маҳмудов. – Кўргазмадан бобомиз Амир Темур ҳақида кўп ҳақиқатларни билиб олиш мумкин. Жумладан, Ибн Арабшоҳ ўз асарларида бобомиз тобутларини темирдан ясалганлигини айтиб ўтса, олиб борилган экспедиция натижаси тобут арча ёғочидан ясалганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Эронда, Ҳиндистонда чизилган суратларда бобомиз бошқа миллатларга хос қилиб тасвирланган. Тадқиқотларда унинг Турон миллатига хос эканлиги аён бўлди. Ҳайкалторош, антрополог олим Герасимов томонидан ишланган Амир Темур ва Шохруҳ бюстлари ҳақиқатга мос равишда реконструкция қилинди.

Кўргазмадан Амир Темур ва унинг мақбарасига оид яна кўплаб экспонатлар жой олган.