Икки туп чинорни ширкат раиси кесган
- 16.07.2020 13:50
- 206
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбири давомида Гагарин кўчаси 40-уйнинг орқасида 2 туп қуриган чинор дарахтини ноқонуний равишда, "Ойдин Келажак" уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Б.Қ. томонидан кесилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни талаблари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик учун маъмурий баённома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
дарахт кесиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Қўлингизни беринг, акамулло...
- Кеча, 13:02
- Мутолаа
Мени кечир, жон болам!
- Кеча, 12:52
- Мутолаа