Искья фожиаси: қурбонлар орасида болалар бор
- 28.11.2022 17:32
- 19
- Хориж
Италиянинг Искья оролида 7 киши кўчки қурбони бўлди. Уларнинг орасида уч нафар бола бўлган: бири ҳали бир ойлик ҳам эмас эди. У ота-онаси билан бирга ҳалок бўлган. Шунингдек, вайроналар остидан 58 ёшли Болгария фуқаросининг жасади топилган.
Жами 30 та уй кўчки остида қолган, 200 дан ортиқ одам эвакуация қилинган. Янги кўчкилар хавфига қарамай, йўқолган 5 кишини излаш давом этмоқда.
26 ноябрь кунги фожиага сўнгги 20 йилдаги энг кучли ёмғир сабаб бўлди — атиги 6 соат ичида 120 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғди. Оқибатда аҳоли зич жойлашган порт шаҳри - Касамиччола-Термега йўлида учраганини яксон қилиб тоғдан лой оқимлари ёпирилган.
Италия ҳукумати Искья шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳамда қутқарув ва давлат хизматларини тиклаш учун 2 миллион евро ажратган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 37 дақиқа аввал
- Хориж