Жаҳонгир халқаро математиклар олимпиадасининг кумуш медалини қўлга киритди

Жорий йилнинг 25-30 июль кунлари ёш математикларнинг (IMC- International Mathematical Competition) онлайн халқаро олимпиадаси ўтказилди. Унда 46 давлатдан 546 нафар талаба қатнашди.

Олимпиадада юртимиз талабалари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 2 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали ҳамда 4 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Ушбу талабалар орасида Каттақўрғон шаҳри 17-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган, ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети талабаси Жаҳонгир Тўраев ҳам бор. У олимпиадада муносиб иштирок этиб кумуш медални қўлга киритди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА.