ЖССТ коронавируснинг кучсизлангани тўғрисидаги маълумотни рад этди

Коронавируснинг хуружи яхши томонга ўзгармади, касаллик хавфи илгаригидек бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

“Кўпчилик вируснинг кучсизланганлиги тўғрисида гапирмоқда. Бироқ ундай эмас. Вирус ўзгармади, унинг хавфи илгаригидек бўлиб қолмоқда”, деди Вуйнович.

Унинг сўзларига кўра, вируснинг генетик турлари кўп. Бироқ бу ҳеч нарсани англатмайди, сабаби, вирусни кучсизлантириши мумкин бўлган асосий генлар ўзгармаган.