Кафедаги жиноятни ака-ука содир этгани аниқланиб, қўлга олинди
- 03.07.2019 11:57
- 176
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 02:00 ларда 2 номаълум шахс Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган “Олтин диёр” кафесига темир панжарасидан ошиб тушиб, шу кафенинг тўрт нафар ишчиларини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, улар орасидаги 18 ёшли Д.Б.га тегишли “Редми” ва “Миезу” ҳамда Р.Э.га тегишли “Самсунг” русумли мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрорайонда яшовчи 25 ёшли Ф.А. ва унинг бирга яшовчи укаси 23 ёшли И.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
жиноят
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим