Кутилмаган мерос ёки “йўқ жойдан” келган бойликлар

Бойларнинг бир неча тоифаси бор: кимдир бой оилада туғилган ва ҳаётида бир кун ҳам ишламаган бўлса, бошқалари бутун умри давомида тинимсиз меҳнат қилишади, камдан кам одам эса арзимаган пулга лотерея чиптасини сотиб олиб бошига бахт қушини қўндиради ва энди улар ўз миллионларини қаерга сарфлашни билмайди.

Бугун кўпчиликни ҳайратда қолдирган кутилмаган мерос ва “йўқ жойдан” келган бойликлар ҳақида гаплашамиз.

Мижоз официант қизга 500 минг доллар мерос қолдирди

Огайо штатининг Чагрин Фолс шаҳридаги ўн етти ёшли офицант қиз Сара Вудс 1992 йилда ўзи ишлайдиган кафега тез-тез келиб турадиган Билл  Краскстон билан дўстлашди. 10 ёшлигида отасидан айрилган Сара ҳеч кими йўқ кекса Биллнинг уй юмушларига ёрдам бериб турарди. Краксон эса ўз навбатида агар фарзанди бўлганда, у Сара каби бўлганлигини тасаввур қилганини айтган. Билл Кракстон 82 ёшида юрак хуружидан вафот этди, касалхонада ўлимидан олдин у яқин қариндоши сифатида Сара Вудснинг телефон рақамини кўрсатди ва уни ўзининг меросхўри деб атади. Шу тарзда қиз тўсатдан 500 минг доллар, уй ва иккита машина эгасига айланди. Сара ўз пулларини тўғри нарсага, яъни ўқишга сарфлади.

Тасодифий танланган 17 меросхўр

Бутун умрини бўйдоқликда ўтказган Португалиялик аристократ Луис Карлос де Норонья Кабрал да Камара 42 ёшида табиий сабабларга кўра вафот этди. Ўша куниёқ ҳеч нарсадан хабари бўлмаган ўн етти португалияликларга қўнғироқ қилишди ва улар энг бой одамлардан бирининг меросхўри бўлганликларини айтишди. Луис ўлимидан 13 йил олдин  телефон китобида ёздириб қолдирган бу одамларни тасодифий тарзда танлаб олди ва уларга 35 минг евродан ташқари 12 хонали квартира, уй ва машинани васият қилиб қолдирди. Васиятга кўра буларнинг ҳаммаси бу ўн етти нафар нотаниш одамлар ўртасида тақсимланди.

Ўсмирга бобоси хазиналар яширинган оролни мерос қилди

Жош (Djosh) исмли ўсмир ўз бобосини бор-йўғи бир неча марта кўрган, бироқ бу унга бобосининг ақл бовар қилмас бойлигининг ягона меросхўри бўлишига тўсқинлик қилмади. Самуэл (Жошнинг бобоси) ўз диний қарашлари сабабли қизининг турмушга чиққанини ҳеч қачон маъқулламаган, лекин унинг набирасига бўлган меҳри бошқача эди. У 80 гектар қишлоқ хўжалик ери ва 36 гектар шахсий оролини неварасига васият қилиб қолдирди. Васиятномада шунингдек оролнинг қайси бир жойида “идишда” яширинган қимматбаҳо тошлар ҳақида айтилган.

Бошпанасиз эркак 6 миллион доллардан қочиб кетди

67 ёшли Томас Мартинес Боливиядаги Санта-Крус-де-ла-Сьерра кўчасида яшарди. Кунларнинг бирида у кўчадаги ўриндиқда ухлаб ётганида полициячилар бир неча йил олдин ажрашган марҳум хотини унга 6 миллион доллар мерос қолдирганини айтиш учун унга яқинлашган эди. Мартинес полициячилар уни гиёҳванд моддалар сақлаш, кўнимсизлик ёки алкоголизм учун ҳибсга олмоқчи бўлганликларидан хавотирланиб қочиб кетди. Маҳаллий газеталар уни топишга ҳаракат қилиб, у ҳақда “Миллионер ўз меросидан қўрқдими?...” сарлавҳали мақолалар ёзиб чиқди. Ажабланарлиси, миллионернинг қаердалиги ҳалигача номаълум.

Бойликларимни “Энг кўп болали аёл”га қолдираман

Канадалик адвокат ва тадбиркор Чарльз Винс Милларнинг ўлими вақтида на қариндошлари, на фарзандлари бор эди. Шунинг учун васиятнома матни ғайриоддий илтимосларга тўла бўлди. Энг ғалатиси Милларнинг ўлимидан 10 йил ўтгач, капиталининг бир қисми энг кўп болали онага берилиши керак эди. Бу даврда Канадада “лайлак пойгаси” бошланиб кетиб, охир-оқибат суд жараёнлари авж олди. Тўлиқ текширувлар тугагач, 5 нафар аёл (ҳар бирининг 9 нафардан фарзанди бор эди) унинг пулларини ўзаро бўлишди ва уларнинг ҳар бирига 750 минг доллардан тегди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.