Лион яқинидаги фожиа: бахтсиз ҳодисами ёки ўт қўйишми?
16 декабрга ўтар кечаси турар-жой биноси ёниб кетган Франциянинг Лион шаҳри чеккасидаги Во-ан-Велен шаҳрида шок ва қайғу. Префектура томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган, 20 киши енгил жароҳат олган, тўрт нафарининг аҳволи оғир.
Шаҳар ҳукумати юзга яқин одамни эвакуация қилган. Олов бинонинг биринчи қаватида чиққан. «Франc-Пресс» хабарига кўра, баъзи одамлар уй деразаларидан ўзини ташлаган.
Ҳодиса жойига Франция ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин келган: "Мен тунги соат 3:00 ларда воқеа жойига бор-йўғи 12 дақиқада етиб келган ва жиддий хавф остида қолган 15 кишини қутқариб қолган ўт ўчирувчиларга чин юракдан миннатдорчилик билдирдим. Улар ичкарига кира олмади ва болаларни, чақалоқларни қутқариш учун охирги - 7-қаватга кўтарилишига тўғри келди. Агар ўт ўчирувчиларнинг қаҳрамонлиги ва тезкор меҳнати бўлмаганида, оқибати янада аянчли бўлар эди".
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, онлайн-акция давомида жабрланганларга ёрдам бериш учун 30 минг евродан ортиқ маблағ йиғилган. Агломерация аҳолиси озиқ-овқат ва иссиқ кийим олиб келмоқда.
Лион прокуратураси ёнғин сабабларини ўрганмоқда. Терговчилар ҳеч қандай версияни, жумладан, ўт қўйишни истисно қилмайди.
Во-ан-Велин аҳолиси қийин ижтимоий вазиятда. Миллий статистика институти маълумотларига кўра, аҳолининг учдан бир қисми қашшоқликда яшайди.