Неча турдаги ҳайвонлар кулишни билади?
Инсонни кулгисини фан аллақачон ўрганиб чиққан. Ҳайвонлар-чи? Улар ҳам куладими?
Калифорния университети олимлари Лос-Анжелесда Bioocoustics журналида ҳайвонот оламида кулги феноменига бағишлаган мақола эълон қилинди.
Улар 65 биологик турда бир-бирига ўхшаш вокал кулгу ўйинини аниқладилар. Рўйхатга одамсимон турли маймунлар, сигирлар, итлар, тулкилар, тюллен, мангусталар, шунингдек уч турдаги қушлар – тўтилар, Австралия қарғаси... киритилди.
«Одамлар кулганида улар бошқаларга хушчақчақликларини кўрсатиб, ўзларига қўшилишларини таклиф қилишади, - дейди Калифорния университети профессори Грегори Барайнт. – Кулги эволюция томонидан ўйлаб топилган жуда эски сигналдир».
Оёқ учида туриб озса бўладими?
Юта штати олимлари инсон биомеханик юришини ўрганиб, озиш мақсадида юриш амалда фойдасиз, деган хулосага келдилар.
Юрганда товондан фойдаланиш қувватни тежайди. Озиш учун эса қувватни максимум сарфлаш лозим. Тадқиқотчилар фикрича, бунинг учун оёқ учида юриш зарур. Ўшанда қувват сарфи 83 фоизга кўпаяди. Оёқ учида юрилганда болдир мускуллари, тизза бўғинлари тезроқ ишлайди.
«Оёқ учида юриш скелетда, тиззада, бўйин-гарданда бир меъёрда юкланиш ҳосил қилади, - дейди эндокринолог-врач, диетолог ва спорт тиббиёти бўйича мутахассис Алексей Калинчов, - шунинг учун оёқ учида юришни семиз кишиларга тавсия этиб бўлмайди, улар шундоқ ҳам ортиқча вазндан азият чекишади. Қолганлар, айниқса ўтириб ишлайдиганлар вақти-вақти билан эринмасдан ўн-ўн минут оёқ учида юриса семириш хавфидан халос бўладилар, дейди у «Мир новостей» 2021 й, 21-сон) газетасида.
Т.Шомуродов тайёрлади.