Нуробод ҳокими ҳарбий қисм аскарлари ва зобитлар билан учрашди
- 11.01.2020 14:22
- 304
- Самарқанд
Нуробод туманида жойлашган 36184-сон ҳарбий қисм ҳамда туман ахлқ таълими муассасаларидаги ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ҳарбий қисмга ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи, қурол-яроғлари ҳамда ҳарбий техникалар билан танишди.
Учрашувда туман ҳокими Ф.Зоиров, "Ватанпарвар" ташкилоти туман ўқув спорт-техника клуби бошлиғи Ҳ.Қобулов ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ва зобитларни яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда туман ҳокими ҳарбий қисм кутубхонасини янги адабиётлар билан бойитишга кўмаклашадиган бўлди.
Ҳарбий қисмда хизмат ўтаётган аскарлар ўзларининг маънавий-марифий ҳамда жанговар чиқишларини намойиш этди.
Тадбир сўнггида бир гуруҳ аскар ва зобитлар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!