Нутқдан пулни афзал кўрган киракаш

Бир куни Уинстон Черчилл (Ўтган асрнинг 40-йилларидаги Буюк Британия бош вазири) Британия фуқароларига нутқ сўзлаш учун радиостудияга ошиқаётган эди. У радиостудия жойлашган бинога таксида келди. Таксичидан қайтиши учун уни ярим соат кутишини сўради.

Черчиллни танимаган такси ҳайдовчиси бугун Черчилл нутқ сўзлаётгани ва уни тинглаш учун уйига шошилаётганини айтди.

Бу Черчиллга ёқди ва у такси ҳайдовчисига келишилганидан кўпроқ пул тўлади. Такси ҳайдовчиси пулга, сўнг йўловчига қаради ва деди:

- Э, нутқи бошидан қолсин, яхшиси сизни кутаман.