Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқувчи-ёшлар суд залида раисни саволга тутди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун муносабати билан жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди биносида “Суд ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди раиси Ж.Арслонов ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлили, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб, уларнинг олдини олиш чоралари юзасидан маъруза қилди. Бу борада ёшлар ўртасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга, уларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммолари юзасидан атрофлича тушунтириш берилди.

Тадбир давомида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг илм олишлари борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Бу борадаги ишларнинг аҳамияти, ўқувчи-ёшлар эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида фикр алмашинди.