Пресс-тур: Самарқандлик журналистлар - Жомбойда

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Жомбой туманига пресс-тур ташкил этилди.

Айни пайтда вилоятдаги шаҳар, туман газеталари муҳаррирлари, республика нашрлари, интернет сайтларининг вилоятдаги мухбирлари Жомбой туманида олиб борилган ижтимоий иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Журналистлар борган биринчи манзил туманда фаолият юритаётган «Керамик брикс» қўшма корхонаси бўлди.

 

Ҳусан Элтоев.