Президентликка номзодлардан бири Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди

Бугун “Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодировнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтади.
Айни пайтда Самарқандга ташриф буюрган номзод дастлаб Ҳазрати Хизр масжидида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Ташвиқот тадбирларини биринчи давлат раҳбарига ҳурмат бажо келтиришдан бошлаган А.Қодировга вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов, партиядан қуйи палатага Самарқанддан сайланган депутатлар ҳамроҳлик қилмоқда.