Профилактика куни: 4 мингдан зиёд фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди

 “Чоршанба – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбири доирасида Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бир қатор амалий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларида маҳалла ва мактаб ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари ўртасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларидаги 1 минг 245 та хонадоннинг ҳар бирига тегишли органлар вакиллари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда кирилиб, 4 минг 32 нафар фуқаро билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларнинг келиб чиқишини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида йиғилишлар ўтказилди. Бу тадбирларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 12 нафар фуқаро муҳокама қилинди.

З.Каримов,

Самарқанд шаҳар ФВБ инспектори, лейтенант.