Пул кўриб бахт кўрмаган одамлар

Ким лотереяда миллионлар ютиб олишни ёки хазина топишни орзу қилмайди, дейсиз? Бугунги мақолада мисоллари келтирилган одамларнинг орзуси ушалди, бироқ улар эришган бойликларидан баҳраманд бўла олмади, аксинча фақат муаммоларга дуч келишди.

Мухаметзяновлар оиласи (Уфа шаҳри), 1 миллион доллар, 2001 йил

2001 йилнинг январь ойида уфалик ишсиз Мухаметзяновлар оиласи ўша пайтдаги «Бинго-шоу» лотереясида катта миқдордаги пул - 29 миллион рубль ютиб олишди. Рустем ва Надежда бир зумда миллионерга айланишди, лекин беш йил ичида ютуқдан деярли ҳеч нарса қолмади. Дастлаб, эр-хотин узоқ вақт давомида бундай муҳим воқеани нишонлаб, зиёфатлар уюштирди. Кейин, шаҳар марказидан премиум тоифадаги уй-жой ва икки ўсмир ўғилларининг ҳар бири учун квартира сотиб олишди. Қолган ютуқни улар спиртли ичимликларга сарфладилар. Тез орада Надеждакасал бўлиб вафот этди. Эндиликда Рустем ва унинг икки вояга етган ўғли ишламасдан, отасининг нафақасига кун кечиради, бир пайтлар сотиб олган хонадонларини ижарага бериб кун кўришади. Улар камдан-кам ҳолларда ташқарига чиқишади ва деярли ҳеч ким билан мулоқот қилмайди.

Альберт Бегракян (Ленинград вилояти) 100 миллион рубль, 2009 йил

Ленинград вилоятида яшовчи бу шахс “Гослотода 100 миллион ютиб олди. Ғолиб бўлгач, у Санкт-Петербург марказидан бир нечта квартира, меҳмонхона учун ер участкаси ва бир нечта машина сотиб олди, 12 миллион рублни дўстларива танишларига қарзга берди. Альбертнинг сўзларига кўра, бир неча йил ўтиб, ютуқдан деярли ҳеч нарса қолмаган. Олинган суммадан у давлатга солиқ тўламади, шу сабабли суд ижрочилари мол-мулкнинг бир қисмини олиб қўйди ва унга чет элга чиқиш тақиқланди. Альбертнинг айтишича, мабодоу яна бир омадли чиптага эга бўлиб қолса, пулларини бошқача сарфлаган бўларди.

Уильям Пост (Пенсильвания, АҚШ) 16,5 миллион доллар, 1988 йил

Уильям бойлигини бир неча ой ичида совуриб ташлади. Пулларига шунчаки  машиналар ва тезюрар қайиқларни сотиб олди. Пуллар тугагач, ўзига мультмиллионерликдан кўра банкрот бўлишни маъқул кўришини айтди.

Билли Боб Харрелл (Техас, АҚШ) 31 миллион доллар, 1997 г.

Омадли Билли барча қариндошларига уй ва машиналар сотиб олди, хайриялар қилди, кейин эса харид қилишга қизиқиб, ҳақиқий дўкондорга айланди. У ўзига бошқа уй, кейинроқ яна каттароқ уй, кейин яна иккита машина сотиб олди ва икки йил давомида деярли пулсиз қолди. Ютуқ Биллида стрессни келтириб чиқарди ва эркак ўз жонига қасд қилди.

Эндрю Уиттакер (Ғарбий Виржиния, АҚШ)315 миллион доллар, 2002 йил

Барча солиқлар чегириб ташланганидан сўнг, Эндрю 114 миллион доллар олди, аммо тўрт йилўтиб, у бир чақасиз қолди. Бундан ҳам ачинарлиси, ютуқдан яна бир неча йил ўтиб, миллионернинг қизи отасининг уйида ўлик ҳолда топилди. Ўлимга гиёҳванд моддаларнинг ҳаддан ташқари дозаси сабаб бўлган. 2009 йилда Уиттакернинг бошқа қизи ҳам ўлик ҳолда топилди. Йиллар ўтиб, Эндрю Уиттакер ўша бахтсизлик келтирган чиптани йиртиб ташламаганидан афсусланди.

Кўринишидан, катта пул маблағлари бу одамларҳаётини яхши томонга ўзгартириши керак эди, аммо тақдир бошқача қарор қабул қилди. Аниқроғи, ғолибларнинг ўзлари шубҳали танлов қилишди. Афсуски, ҳаётда ақлсиз қўллардаги осон пуллар одамлар ҳаётини ёмон томонга ўзгартирибқўйган мисоллар жуда кўп.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.