Қиролича Елизавета II вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

Дастлаб, Британия қиролича Елизавета II нинг ўлими ҳақидаги Hollywood Unlocked ўз Instagramида хабар берди.

Кейинроқ ушбу нашрнинг ўзи берган хабарини рад этди. Бироқ мазкур хабар аллақачон дунё ОАВларида тарқалиб кетди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг бугунги асосий мавзуси ҳам шу бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқдаги постлардан бирида айтилишича, қиролликка яқин манбалар қиролича Елизавета II вафот этгани ҳақида эксклюзив тарзда нашрни хабардор қилган.

"У Британиянинг «Vogue» журнали муҳаррири Эдвард Эннинфулнинг тўйида иштирок этиши керак эди, бироқ ўлик ҳолда топилди", дейилади хабарда.

Ушбу хабарга жавобан британиялик журналист Рикардо Брукс ўзининг Twitter саҳифасида ушбу маълумотни рад этди.

У "Малика вафот этган тақдирда махсус тартиб-қоидалар амалга оширилишини эслатди. Бу фожиали хабарни биринчи бўлиб BBC хабар қилган бўлар эди" дейди.

Аввалроқ 95 ёшли қиролича коронавирус билан касаллангани ва барча атрофидагиларга юқтиргани хабар қилинганди. Қиролича вакиллари у шамоллашга ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечираётганини айтишди. Елизавета ҳалигача енгил вазифаларни бажаришда давом этмоқда.