Қора кун: Маск минглаб Twitter ходимларини ишдан бўшатмоқда

Twittet ходимлари учун қора кунлар бошланди. Илон Маск компанияни эгаллагач, минглаб ходимларни ишдан бўшата бошлади.

Яқинда ижтимоий тармоқни қўлга киритган миллиардер компания директорлар кенгашини тарқатиб юборди ва ўзини унинг ягона аъзоси этиб тайинлади.

Жума куни Twitter ходимлари ишдан бўшатиш тўғрисида билдиришномалар ола бошлашди.

Бир кун аввал Британия ОАВлари Маск 7500 га яқин киши ишлайдиган еомпанияда, 3700 та иш ўрнини қисқартириши ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, янги хўжайин еомпанияда "байрам" деб ҳисобланган қўшимча дам олиш кунларини бекор қилди.