Дарахтни рухсатсиз кесган фуқаро жаримага тортилди
- 16.09.2023 14:20
- 406
- Самарқанд

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри Садриддин Айний кўчасида тол дарахти кесилганлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари ўрганиш олиб борди.
Маълум қилинишича, ушбу мурожаатда кўрсатилган жойда ҳақиқатан ҳам бир туп тол дарахти авария ҳолатида бўлиб, 67-МТТ тарбияланувчилари ҳаётига хавф солиб турганлиги боис, шу ҳудудда яшовчи фуқаро Н.С томонидан ноқонуний тарзда, ҳеч бир рухсатларсиз кесиб олганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Н.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарорига асосан ўсимлик дунёсига етказилган 990 минг сўм миқдорида зарар ҳисобланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кибр ила исроф — камбағалликкелтиради
- Кеча, 16:07
- Мутолаа
Мутолаа: Халоскор
- 29/03, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!
Рамазон ҳайити – эзгулик ва бирдамлик байрами
- 29/03, 15:32
- Жамият