“Самарқанд шаҳрида меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга жалб этилди”ми?
- 18.07.2019 08:24
- 161
- Самарқанд
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилади:
17 июль куни «Дарё» электрон ахборот порталида “Самарқанд шаҳрида меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга жалб этилди” номли сарлавҳа билан Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганликлари ҳақидаги мақола чоп этилди.
Мақоладаги маълумотларга кўра, 8 июлдан бошлаб Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарига ҳокимлик томонидан ушбу кўчада қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб бориш бўйича топшириқ берилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур мақолада келтирилган ҳолатларни жойига чиққан ҳолда тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш учун вазир ўринбосари в.б. Н.Якубов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан хизмат текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Текширув натижалари хусусида яна батафсил ахборот берилади.