Самарқанд ва Пусан шаҳарлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- 29.08.2023 13:49
- 92
- Самарқанд
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри ҳокими ўринбосари Ли Сонг Квон бошчилигидаги делегация айни пайтда Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлиб турибди, дея хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.
Бугун шаҳардаги ёшлар марказида делегация аъзолари билан Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд ва Пусан шаҳарлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида гап борди. Шунингдек, учрашувда икки шаҳар ўртасида фан, таълим, савдо, туризм йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
Учрашувда Самарқанд ва Пусан шаҳарлари ўртасида "Дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш" меморандумини имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Теглар:
Самарқанд шаҳри