Самарқандда яна 7 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2800 нафарга яқинлашди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Пастдарғом, Ургут, Оқдарё, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.

❗️Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 274 нафар бўлса, эндиликда 281 нафарга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.