Самарқанддаги чегара божхона пости экспорт-импорт тартибидаги юклар ҳаракати учун очилди
- 06.01.2021 17:45
- 100
- Самарқанд
Вилоят божхона бошқармаси Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилди.
Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган. Эндиликда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур пост орқали ўз товарларини қўшни давлатга бемалол экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин. Бу эса уларга қўшимча қулайлик яратиш билан бирга вақт ва харажатларини тежаш имконини беради.
Пост орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат берилганида бу ҳақида қўшимча хабар берилади, дейилади маълумотда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа