Самарқандлик ўқувчилар Тошкентда 2 та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди

Тошкент шаҳрида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат, енгил атлетика ва қувноқ эстафеталар турлари бўйича республика биринчилиги ўтказилди.

Уyда вилоятимиз шарафини 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ва 60-сон кўзи заиф кўрувчи болалар мактаб-интернати ўқувчилари муносиб ҳимоя қилиб, 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Жумладан, 59-сон ММИ ўқувчилари Расулов Илҳомжон ва Мавлонова Очилой спортнинг шахмат тури бўйича ўғил ва қиз болалар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 60-сон ММИ ўқувчиси Худойқулова Умеда спортнинг енгил атлетика туридан узунликка сакраш бўйича иккинчи ва 100 метрга югуриш бўйича учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолибларига Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Бекзод АҲМЕДОВ.