СамДТУда “Талабаликка бағишлов қасамёди» бўлиб ўтди

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 1-босқич талабалари учун «Талабаликка бағишлов қасамёди» тадбири ташкил этилди.

Талабаларнинг тантанали қасамёд маросимида университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда 1-босқич талабалари иштирок этди.

Тадбирда университет ректори Жасур Ризаев талабалар томонидан қабул қилинаётган айни дамдаги қасамёд рамзий тарзда уларнинг ўқишда ва кейинги шифокорлик фаолияти давомида оқ халатга муносиб мутахассис бўлишларига ундашини айтди. Ректор талабаларнинг кейинги ўқишига муваффақиятлар тилади.

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 1-босқичига қабул қилинган 2000 дан ортиқ талаба “Талабаликка бағишлов қасамёди”ни тантанали равишда қабул қилдилар.