Си Цзинпин Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилиши шартларини айтди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекин Вашингтон билан муҳим халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цин Ганнинг АҚШ-Хитой муносабатлари миллий қўмитаси қабулида ўқиб эшиттирилган мактубида айтилади.

“Хитой ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида Америка Қўшма Штатлари билан турли соҳаларда алоқа ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, муҳим халқаро ва минтақавий ва глобал муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр. Бунда Хитой-Америка муносабатларини соғлом ва барқарор ривожланиш йўлига қайтариш учун келишмовчиликларни бартараф этиш зарур”, - деган давлат раҳбарининг мурожаати Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси сайтида келтирилади.

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар дунёдаги энг муҳим масалаларнинг бирига айланди ва ҳозир жуда муҳим тарихий босқичда. Ҳамкорликдан иккала давлат ҳам фойда кўради, қарама-қаршилик эса уларга фақат зарар келтиради. “Ҳамкорлик – ягона тўғри танлов”, - дея хулоса қилди ХХР Президенти.

Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кескинлашди: Америка ҳукумати бир неча бор Хитойни асосий таҳдидлардан бири деб атаган ва мамлакатлар ўртасида аслида савдо уруши кетмоқда. Бунинг устида Тайвань муаммоси ҳам кескинликни оширди: Қўшма Штатлар "Ягона Хитой тамойили»га амал қилган ҳолда, Тайванни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.