Сигирлар нега зинадан кўтарила олади-ю лекин пастга тушолмайди? Чумолилар ухлайдими-йўқми?

🔹 Чарльз Дарвин иш жойида тезроқ ҳаракатланиш учун иш курсисининг оёқларига ғилдирак боғлашни ўйлаган биринчи одам эди.



🔹 Ўрдакларнинг ғағиллаши акс-садо бермайди, бунинг сабабини ҳеч ким билмайди.

🔹 Сигирлар зинада кўтарила олади, лекин пастга туша олмайди.

🔹 Чумолилар ҳар 12 соатда 8 дақиқа ухлашади. Бундан ташқари, улар миясининг иш фаолияти ухлаш вақтида ҳам юқори даражада сақланиб қолинади.

🔹 Чаёнга ҳатто жуда оз миқдорда берилган спиртли ичимлик ҳам уни ақлдан оздиради, у ўзини ўзи чақиб ўлдиради.

🔹 Ҳозирнинг ўзида дунё аҳолисининг 1 фоизи кучли алкогол мастлик ҳолатида.

🔹 АҚШ денгиз кучлари таркибида дунёдаги барча мамлакатлар флотидагига қараганда кўпроқ самолётлар учиши ва қўниши учун мосланган ҳарбий ташувчи кемалар бор.

🔹 Қўшма штатларда ҳар дақиқада марихуанани ноқонуний етиштириш ёки тарқатиш билан боғлиқ ҳибсга олишлар содир бўлади.

🔹 Америкаликларнинг атиги 55 фоизи Қуёш юлдуз эканлигини билади.

🔹 Аслида дарахтлар тупроқдан эмас, ҳаводан ўсади. Ҳа, улар минералларни тупроқдан олади, аммо карбонад ангидрид гази Қуёш ёрдамида кислород ва углеродга ажралиб уларга ҳаво орқали ўтади.

🔹 Инсон танаси доимо ўз ҳужайраларни алмаштириб ҳар ўн йилда янгиланиб туради.

🔹 Bluetooth атамаси – дания тилидан Blåtand сўзининг инглизча мослашуви бўлиб, у кўк рангли тиш деган маънони билдиради. Бу Х асрда Данияда яшаган Викинглар қироли кўк тишли Харальд I нинг лақаби эди. Ушбу шоҳни олд тиши қорайганлиги сабабли унга бу ном берилган.



🔹 Олмосни сохтасидан фарқлаш учун унга қараб нафас олиш керак: сохта тош буғ билан қопланади, ҳақиқий тош эса шаффофлигича қолади.



🔹 Буюк Британиядаги 100 минг пичоқдан ясалган зўравонлик ва тажовузга қарши Anxel ёдгорлиги, шу жумладан полиция томонидан жиноят жойларидан олинган пичоқлардан ясалган.

Баҳора Муҳаммадиева тўплади.