ССВ шифокорларни калтаклаганларни жавобгарликка тортишни сўради
- 05.06.2020 19:30
- 82
- Саломатлик
Кеча, 4 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани шифокорлари билан нохуш ҳодиса содир бўлгани ҳақда хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, Сайхунобод туманидаги Ғалаба маҳалласига чақириқ бўйича етиб борган тиббиёт ходимлари машинадан тушишлари билан шу ерда бўлган бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан ҳеч қандай сабабсиз, аёвсиз калтакланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади.
Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.
Теглар:
ССВ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа