Tashkent city’даги ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
- 13.12.2020 08:59
- 685
- Ўзбекистон
Кеча, 12 декабр куни Tashkent city мажмуасидаги қурилиш жараёнлари давом этаётган ҳудудлардан бирида кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ёнғин қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли омбордаги тез ёнувчи изоляция материалларидан чиққан.
Соат 15:15 да ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилган.