Темир йўл бекатларида ўғирлик содир этган жиноий тўда қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 00:35 ларда Ангрен бекатида ТХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ангрен темир йўл бекати, 8-10 темир йўл излари орасида турган усти ярим очиқ вагонлардан Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган Д.Т. ва 1989 йилда туғилган О.Қ.лар тахминан 500-550 килограмм кўмир маҳсулотини тушириб, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ғ.Р. бошқарувидаги «HYUNDAI» русумли автомашинада ноқонуний йўл билан олиб кетаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, шу куни соат 13:40 да Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБга Бекобод бекати ТХТБдан маълумот келиб тушди. Унда Бекобод бекати ТХТБ ходимлари хизмат ҳудудини айланиб юрган вақтида “Ховос-Бекобод” перегонининг 32-километри 5-6 пикетлари оралиғида Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ў.Б., 1985 йилда туғилган Дж.С. ва 1991 йилда туғилган Ш.Т.лар 356 килограмм қора металл парчаларини олиб кетаётган вақтида ушланган. Ушбу қора металл парчалари 13-сонли далолатнома асосида “Ўзметкомбинат” АЖ “Иккаламчиқораметалл” бошқармаси Бекобод филиалига олиб бориб топширилган.

Ҳолат юзасидан сўриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 4 июнь куни соат 16:45 да Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБга Транспортда ХТБ ЖҚБдан маълумот келиб тушган. Унда Транспортда ХТББ ЖҚБ ўзгалар мулкини талон-торож қилиш ва шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан Ангрен темир йўл бекати ва унга туташ бўлган ҳудудларда олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Д.К. ҳамда 1989 йилда туғилган О.Қ.лар “Ангрен” темир йўл бекатида турган кўмир ортилган юк вагонларидан 1500 килограмм кўмир маҳсулотларини ноқонуний равишда талон-торож қилиб, “УАЗ” русумли автотранспорт воситасига юклаган вақтларида аниқланиб, ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.